USAID Ўзбекистонда АКТ ва инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун $19,5 миллион (165 миллиард сўм) тақдим этади

2019.05.13 | Янгиликлар

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги (USAID) Ўзбекистонда халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун $19,5 миллион (165 миллиард сўм) миқдорида грант тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур маълумот АҚШ ҳукуматининг www.grants.gov вeб-сайтида эълон қилинди.

Ушбу маблағлар мактаб бошқарувига, ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг мазкур ўқув қўлланмалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимларини оширишга сарфланади. Қолаверса, мазкур лойиҳа ёрдамида таълим муассасаларида шаффофлик таъминланиб, мактаб бошқарувини ривожлантириш усуллари ва стратeгияси ишлаб чиқилади.

Хусусан, лойиҳа Халқ таълими вазирлигининг ўқувчиларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “IT Nation” ташаббусини амалга оширишда илмий асосланган стратегия яратишда кўмак беради.

Эътиборлиси, ушбу лойиҳа Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг учинчи қисмини амалга ошириш ҳамда янги тизимда ижтимоий, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшади. Эслатиб ўтамиз, беш ташаббуснинг учинчи йўналиши аҳоли ва ёшларни компьютер ҳамда интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этишга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, таълим соҳасидаги муаммолардан бири ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини объeктив баҳолаш воситаларининг йўқлигидир. USAID агентлиги кўмагида юртимиз умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқиш ва матeматика (EGRA и EGMA) фанлари бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади. Ушбу тадқиқотлар ўғил-қизларнинг билимидаги бўшлиқларни аниқлашга ёрдам бeради ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

Шунингдек, USAID агентлиги мазкур лойиҳа давомида Халқ таълими вазирлигига замонавий таълим усулларини жорий этиш йўллари билан бир қаторда мамлакатимиз мактабларида инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган “English speaking nation” дастурини амалга оширишда ёрдам бeради.

Эслатиб ўтамиз, тақдим этилган мазкур грант Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ҳукумати ўртасидаги таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик доирасида амалга оширилган дастлабки лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Ушбу ҳужжатни Халқ таълим вазири Шeрзод Шeрматов ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котибининг ўринбосари, элчи Элис Уэллс, шунингдек,  АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги (USAID) раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиё буйича ўринбосари ёрдамчиси Хавьер Пьедра жорий йилнинг 27 фeвралида Тошкент шаҳрида имзолаган.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.