Мактабдан ташқари таълим самарадорлиги ошмоқда

2017.07.28 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 28 июль куни “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида семинар-тренинг ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Унда Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар марказлари директорлари ва услубчилар иштирок этишди. 
Семинарда марказ тўгарак аъзоларининг ижодий чиқишларидан намуналар намойиш этилди. Сўнгра “Тўқиш”, “Мунчоқли безак”, “Моҳир қўллар” тўгараги раҳбарларининг иштирокчиларга маҳорат дарслари ўтказилди.


Шундан сўнг семинар тренинг шўъбаларга  бўлинган ҳолда ўз ишини бошлади. 1-шўъбада “Баркамол авлод” болалар марказлари директорлари иштирок этдилар. Семинарда марказ раҳбарларига 2017-2018 ўқув йилидаги вазифалар ҳамда амалга ошириладиган ишлар белгилаб берилди. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

2-шўъбада “Баркамол авлод” болалар марказлари услубчилари иштирок этишди ва “Баркамол авлод” болалар марказларида методик хизмат сифатини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди. Семинарда услубчилар томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма ва тавсияларнинг самарадорлиги таҳлили,  янги ўқув йилида ўзларининг олдига таълим самрадорлигини ошириш бўйича вазифаларнинг белгилаб олиниши ҳамда марказларда йиллик ҳаракатли семинарлар ташкил этилиши, тўгаракларга ўқувчиларнинг қамровини ошириши тўғрисидаги вазифалар белгилаб берилди.

Халқ таълими вазирлиги 
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.