Ёш китобхонлар танлови

2017.07.26 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида “Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг   якуний республика босқичи ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур лойиҳанинг асосий вазифаси ахборот-кутубхона муассасалари ва мактаб кутубхоналарида ўқувчиларнинг бўш вақтларида китоб мутолаа қилишларига шароит яратиш, китобхонликни энг муҳим маданий эҳтиёж сифатида оммалаштириш, ўқувчиларда китобхонликка бўлган меҳрни ўйғотиш, оилада ва таълим муассасасида мутолаа муҳитини юзага келтириш ва ижодкор ўқувчиларни тақдирлашдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танлов 3 босқичда ўтказилиб, саралаш ва ҳудудий босқичларда туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларига аъзо бўлган 20 минг нафарга яқин 7-9-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 70 нафар ўқувчи-ёшлар республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика босқичида иштирокчилар 2 шарт бўйича ўз билим ва дунёқарашини синовдан ўтказди. Дастлаб, Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган 40 номдаги ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар бўйича саволларга жавоб берди. Иккинчи шарт бўйича адабий қаҳрамонлар, китобда тасвирланган воқеалар ҳақида саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танловнинг якуний натижаларига кўра Тошкент шаҳар Олмазор тумани 224-мактабнинг “Изланувчан китобхонлар” жамоаси биринчи, Бухоро вилояти Қоравулбозор тумани 6-мактабнинг  “Бухоро” жамоaси иккинчи, Самарқанд вилояти Самарқанд тумани 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг "Ўзбегим юлдузлари" жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Иштирокчилар “Энг қобилиятли китобхон жамоа”, “Энг зукко китобхон жамоа”,  “Энг наъмунали китобхон жамоа”, “Энг ёш китобхон жамоа” каби номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ғолиб жамоаларга вазирликнинг диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 
 
 
 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.