ХТВ томонидан 5 ташаббус бўйича ўтказиладиган танлов, фестивал ва спорт мусобақалари белгиланди

2019.05.06 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан Президентимиз Ш.Мирзиёев илгари сурган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш буйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан,  ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида турли кўрик-танлов, фестиваллар ўтказилиши режалаштирилди.

 Хусусан, биринчи ташаббус бўйича “Ижодкор болалар” фестивали ҳамда “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.

Иккинчи ташаббус республика миқёсида ташкил этиладиган “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида спортнинг шахмат тури ҳамда “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида ўтказиладиган чемпионатларни, шунингдек, “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларини ўз ичига олади. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида спортнинг енгил атлетика, шахмат ва қувноқ эстафеталар бўйича икки босқичли спорт мусобақаси ўтказилади.

Учинчи ташаббус доирасида “Йилнинг энг яхши дастурчиси” ва “Кашфиётчи болалар” республика кўрик-танлови бўлиб ўтади.

Тўртинчи ташаббус асосида “Мен севган адабий қаҳрамон” мавзусида иншолар кўрик-танлови, “Ёш китобхонлар”, “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири”, “Йилнинг энг яхши китобхон мактаби”, “Йил ҳикояси”  республика танлови ташкил этилади.

Шунингдек, 5 та ташаббус ижросини таъминлаш бўйича ўтказиладиган кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари доирасида болаларнинг ижодий ишлари кўргазмалари намойишини ташкил этиш ҳам белгиланган.

Ўтказиладиган кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақаларининг  Низоми билан https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/67?ID1=9685 ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.