Биз ОИТС ва гиёҳвандликка қаршимиз!

2017.06.22 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 22 июнь куни “ОИТС ва гиёҳвандликка қарши бирлашайлик!” мавзусида ижодий ишлар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мазкур танлов “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ўртасида уч босқичда “Тасвирий санъат” йўналишида ўтказилади.
Танловда иштирокчилар ёшларни гиёҳвандлик ва ОИТС балоси, унинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳ қилувчи, тенгдошлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи ижодий ишлари билан иштирок этдилар.
Танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Навоий вилояти Навбаҳор тумани 25-мактаб 7-синф ўқувчиси Сайфиддин Аслонов, 2-ўринни Хоразм вилояти Урганч шаҳри 22-мактаб 5-синф ўқувчиси Лолахон Юсупова, 3-ўринни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 296-мактаб 9-синф ўқувчиси Муроджон Тўлқинов эгаллади. Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.