ОАВ вакиллари иштирокида медиа тур

2017.06.24 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан журналистлар иштирокида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига медиа тур ташкил этилди.

Медиа тур доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари 2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан вилоят таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Халқ таълими вазирининг буйруғи билан тизимдаги барча таълим муассасаларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этиш вазифаси берилган эди.

Медиа тур қатнашчилари Бекобод шаҳридаги 2- ва 16-сонли умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда ота-оналар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар, уларнинг қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши, уларда кўтарилаётган масалалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳозирда ёзги дам олиш мавсуми давом этаётган пайтда ҳам “Ота-оналар билан мулоқот хона”ларида қизғин иш кетмоқда. Сабаби ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ташкил этиш, уларни оромгоҳларга қамраб олиш, оромгоҳга бормаган болаларни эса “Ёз концепцияси-2017” доирасида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш масалалари муҳим аҳамият касб этади. Журналистлар Бекобод шаҳридаги таълим муассасаларида бу йўналишда кўрилаётган чоралар билан танишдилар, ота-оналар билан суҳбат қуриб, уларнинг фикрини  ўргандилар.

Медиа тур дастурига мувофиқ ОАВ вакиллари Бекобод шаҳридаги таълим муассасаларидаги кундузги оромгоҳлар, “Ёз концепцияси-2017”га кўра ташкил этилаётган тадбирларни ҳам бориб кўришди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир қатнашчилари шаҳардаги “Баркамол авлод” болалар марказида бўлиб, бу ерда ташкил этилган тўгараклар ва уларга ўқувчиларнинг қамрови билан танишдилар. Иштирокчилар марказдаги чет тиллари, мусиқа, рақс, шахмат-шашка, автомодел, “Yosh dasturchi”, бичиш-тикиш тўгаракларида болалар ёзги таътилни мароқ билан ўтказишаётганининг гувоҳи бўлишди.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари тумандаги 2- ва 16- сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил қилинган кундузги оромгоҳ ҳамда соғломлаштириш майдончаларига ташриф буюриб, ўтказилаётган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари билан танишдилар.

Айниқса, бу ерда ўқувчилар томонидан ташкил этилган қўғирчоқ театри ва улар томонидан саҳналаштирилаётган томошалар журналистларда катта таассурот қолдирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир якунида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилиб, Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев 2017  йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” доирасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва “Ёз концепцияси  - 2017” га асосан республикамиздаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.