“Баркамол авлод” – ёш истеъдодлар фестивали

2017.06.17 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг синфдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги иқтидорни аниқлаш ва ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида “Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивали ўтиказиб келинмоқда. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Ушбу фестивал “Баркамол авлод” болалар марказлари тарбияланувичлари ўртасида 3 босқичда ташкил этилиб, унинг ҳудудий босқичларида 10 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди. 
2017 йилнинг 16-17 июнь кунлари Тошкент шаҳрида жорий йилги фестивалнинг якуний республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Респубикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 140 нафар иқтидорли ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан қатнашмоқда. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Иштирокчиларнинг ижодий ишлари қуйидаги йўналишларда баҳоланди:
- Тасвирий санъат
- Либослар дизайни
- Бадиий тўқиш
- Мунчоқли безак
- Дўппидўзлик
- Гламдўзлик
- Кулолчилик ва майда пластика
- Юмшоқ ўйинчоқлар ва қўғирчоқлар
- Ёғоч ўймакорлиги

Халқ таълими вазрилиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлардан иборат ҳайъат аъзолари ўқувчиларнинг ижодий ишларини баҳолашди. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Фестивал якунида Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи” да ўқувчиларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, “Баркамол авлод” болалар марказлари бадиий жамоалари ҳамда ёш истиъдодли хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 
Фестивал иштирокчилари ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.