Илмий-амалий конференция ўтказилди

2017.06.15 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти томонидан 2017 йилнинг 15 июнь куни “Илмий-педагогик ва ўкув-методик нашрлар орқали информациявий  таҳдидларга қарши курашиш: профилактика, технология ва механизм” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.


Конференцияда Халқ таълими вазирлигининг масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, вазирлик ва ташкилотларнинг ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, мактаб ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 
Иштирокчилар илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар, умуман, оммавий ахборот воситаларида берилаётган информациявий тахдидларга қарши курашишни таъминлаш бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг амалий натижаларини муҳокама қилиш, информациявий таҳдидларга қарши курашишда таълим тизими олдида турган стратегик, устувор вазифаларни белгилаб олишга эътибор қаратдилар.


Шунингдек, информацион таҳдидларга қарши курашишда илмий-педагогик ходимларнинг маънавий-ахлоқий, педагогик ва психологик дунёқарашини, сиёсий нуқтаи назари ва эътиқодини мустаҳкамлаш масаласида ҳам қизғин мунозаралар бўлди. 
Конференцияда мамлакатимиз аҳолисини, айниқса, ёшларни оммавий ахборот воситалари орқали кириб келаётган турли зарарли ва бузғунчи ғоялардан сақлаш, уларнинг жисмоний ҳолати ва соғлигига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда барча мутасадди ташкилот ва идоралар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсагина, кўзлаган мақсадга эришиш мумкинлигини эътироф этишди.  

Халқ таълими вазирлиги 
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.