“The best teacher – 2017” бошланди

2017.06.06 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси ” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Кўрик-танловда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган инглиз тили фани ўқитувчилари қатнашиши мумкин.

Танлов уч босқичда ўтказилади:

1-босқич – шу йилнинг 5-15 июнь кунлари ўтказилиб, унда иштирокчилар “What are the essential ingredients for effective teaching and effective learning?” (“Самарали ўқиш ва ўқитишнинг муҳим таркибий қисмлари нималардан иборат?”) мавзусида эссе билан қатнашади;

2-босқич - жорий йилнинг 10 июль санасига қадар бўлиб ўтади. Унда биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган иштирокчиларнинг дарс ишланмаси (Lesson planning) ва  видеодарси (videolesson) ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ҳузуридаги махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади. Ушбу босқичда чет тили ўқитувчиларининг дарс бера олиш маҳорати (методикаси)  баҳоланади.

3-босқич – якуний республика босқичи жорий йилнинг 4-20 сентябрь кунлари ўтказилиб, унда иштирокчилар умумевропа компетенциялари CEFR талаблари доирасида APTIS тест синовларида иштирок этади.

Тест-синовларида юқори натижа кўрсатган иштирокчилар натижалари 1- ва 2-босқичдаги натижалар билан бирга умумлаштирилади ва улар орасидан ғолиблар танланади.

Кўрик-танлов ғолиблари 2018 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ривожланган хориж давлатидаги нуфузли олий ўқув юртида малака ошириш имкониятига эга бўладилар.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 0(371)239-40-97

Танлов Низоми ва унда иштирок этиш шартлари билан танишиш.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.