Ёш шахматчилар тақдирланди

2017.05.27 | Янгиликлар

Шахмат бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолибларини тақдирлашга бағишланган  тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада  иштирокчилар блиц, рапид ва стандарт йўналишларида ўзаро беллашди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Мусобақанинг стандарт йўналишида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар  шу йил Хитойда бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Мусобақада умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри ёш шахматчилари биринчиликни қўлга киритди. Самарқанд вилояти иккинчи, Навоий вилояти учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари, медаль ҳамда сертификатлар топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.