Эстетик фанлар ва АКТ

2017.04.10 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумтаълим мактабларида амалий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусида видеосеминар ўтказилди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари мутасаддилари, методика марказлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари, ХТХҚТМОИ мутасаддилари, методистлар жойларда туриб тўғридан-тўғри кузатишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Йиғилишда эстетик йўналишдаги фанлар (мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, меҳнат таълими)ни ўқитишда ахборот-таълим ресурслари ва АКТдан унумли фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
— Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда электрон ресурслар ва АКТдан фойдаланиш жуда муҳим, — дейди Республика таълим маркази бўлим бошлиғи Зулфизар Шамсиева. — Ўқитувчиларимиз дарсда амалий фанларга оид ресурслардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Бу фанларга оид кўплаб электрон манбалар мавжуд. Жумладан, Ziyonet таълим порталида 300 дан ортиқ аудио материаллар, eduportal.uz, uzedu.uz, rtm.uz, multimedia.uz, utube.uz сайтларида таълимга оид меъёрий ҳужжатлар, интерактив хизматлар, илғор тажрибалардан намуналар, лаборатория ва амалий ишлар, видеодарс, дарс ишланмалари, методик тавсиялар жойлаштирилган.
Семинарда тажрибали ва изланувчан ўқитувчиларнинг мусиқа дарсларида CD ва DVD дисклардан фойдаланишнинг илғор усуллари, тасвирий санъат дарсларида АКТдан фойдаланиб, портрет ишлаш, жисмоний тарбиядан миллий ҳаракатли ўйинларни ўргатишда педагогик технологиялардан фойдаланиш, меҳнат таълими фани самарадорлигини ошириш каби маърузалари иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.
Видеосеминарда соҳани янада ривожлантириш бўйича мутахассисларнинг мулоҳазалари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.