Хотира тадбирлари

2017.01.30 | Янгиликлар

Бугун республикадаги барча умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ таълим муассасаларида давлат ва жамоат ташкилотларининг мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, тарихчи олимлар, ёзувчи ва шоирлар иштирокида хотира тадбирлари ўтказилди.

Хотира тадбирларида  Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаганлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари жонли мисоллар билан кенг очиб берилди.

Хусусан, Ислом Каримов ташаббуси билан мустақиллик йилларида таълим тизимида олиб борилган туб ислоҳотлар, ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай замонавий шароитларда билим олишлари, ҳар томонлама етук ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари йўлида олиб борилган том маънодаги улкан бунёдкорик ислоҳотлари самаралари, бутун дунё ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш билан эътироф этилаётган таълимнинг “Ўзбек модели” моҳияти ва унинг натижалари ҳақида маълумотлар берилди.

Юртга фидойилик, ватанпарварлик, одамийлик, ибрат сабоқларига айланган ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг порлоқ хотираси барча ўғил-қизларнинг ёдида мангу сақланиб қолиши, улар Ватанимизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаши, тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиши, юртимиздаги ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаши – бу барча юртдошларимиз каби ёшларнинг ҳам бурчи экани, буюк давлат арбоби бошлаб берган эзгу мақсадлар йўлида бирлашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.