Таянч мактабларда маҳорат дарслари бошланди

2015.03.11 | Янгиликлар

Таянч мактабларда маҳорат дарслари бошланди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дас-турларини ривожлантириш марказида вазирлик мутасаддилари иштирокида туман(шаҳар)лардаги таянч мактаблар негизида чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш бўйича амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар ижросига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари мутасаддилари, чет тили фани услубчилари, хорижий тил ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш бўйича таянч мактаб этиб белгиланган умумтаълим муассасалари директорлари ва тренер-ўқитувчилар жойларда туриб тўғридан-тўғри кузатди. Йиғилишни Халқ таълими вазири У.Иноятов олиб борди.


Тадбирда Президентимизнинг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида чет тили ўқитувчиларининг лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун ўтказиладиган тест синовлари тартибига киритилган ўзгартиришлар, хорижий тил ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш бўйича ташкил этилаётган ҳар ҳафталик малака ошириш курсларининг тренер-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари учун маъруза матнлари, тарқатма ва тест материаллари, машғулот журналлари ва бошқа методик қўлланмалар етказилгани, таянч мактабларнинг барча зарур ўқув ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланганлик ҳолати ҳақида сўз юритилди.


— Чет тили ўқитувчилари ойлик устама олиш учун тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар, чет тилини ўқитиш методикаси, ёзиш, гапириш бўлимлари бўйича тест синовларидан ўтказиларди. Ўқитувчиларга енгиллик яратиш мақсадида бу йилдан эътиборан мазкур тизим соддалаштирилди, — дейди Давлат тест маркази мутахассиси Комил Жалилов. — Тест олиш муддати ва апелляция шикоятини бериш тартибига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Чет тилини билиш даражасини кўрсатувчи тестлардан ўтиб, халқаро сертификатни қўлга киритган педагоглар тест синовларисиз устама олиш имкониятига эга бўлади. Тест синовларига тайёрланишда зарур бўладиган қўлланмалар Давлат тест марказининг сайтига жойлаштирилди. Сайтда улар учун интерактив хизматлар ҳам йўлга қўйилган.


Айни пайтда юртимиздаги йигирма мингдан ортиқ чет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш бўйича ҳар бир ҳудуддан педагоглар қатнаши учун қулай, барча шарт-шароитларга эга 573та мактаб таянч таълим муассасаси этиб белгиланган. Абдулла Авлоний номидаги ХТХҚТМОМ институтида бир ҳафталик малака ошириш курсида қатнашган 700 дан зиёд тренер-ўқитувчилар куни кеча — март ойининг биринчи жумасидан ўз ҳудудидаги таянч мактабда машғулотлар ўтказишни бошлади.


Йиғилишда бу жараёнга бириктирилган мутасаддилар, чет тили методистлари ва тренер-ўқитувчиларнинг шайлиги муҳокама этилиб, машғулотларни низом талаблари асосида ўтказиш, ўқитувчиларга барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.