Жорий йилда Қораўзак туманида иккита боғча мукаммал таъмирдан чиқарилади

2017.01.21 | Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ мамлакатимиз бўйича 50 мактабгача таълим муассасасини янгидан қуриш, 1 минг 200 га яқинини реконструкция қилиш, 1 мингга яқинида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни тажрибали ва малакали мутахассислар билан таъминлаш, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини ошириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилган ушбу қарор ижроси доирасида Қораўзак туманида ҳам салмоқли ишлар бажарилмоқда.

Айни пайтда тумандаги 9 мактабгача таълим муассасасининг аксарияти янгидан қурилиб, мукаммал таъмирдан чиқарилган. Бу чекка овулларда ҳам болажонларнинг замон талаби асосида ўсиб-улғайишига катта имкон яратмоқда.

Тумандаги 9-мактабгача таълим муассасасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, бутунлай янгича қиёфа касб этди. Болалар учун Янги йил совғаси сифатида фойдаланишга топширилган тарбия даргоҳида “Нукус конструкция” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 366,6 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди. 140 ўринга мўлжалланган ушбу бино томи, эшик ва ромлари, оқова сув ва иситиш тизимлари бутунлай янгиланди.

– Муассасамизда тарбияланувчилар учун жуда катта қулайликлар яратилди, – дейди 9-мактабгача таълим муассасаси раҳбари О.Пирназарова. – Тарбияланувчилар сони кўпайди, замонавий жиҳозлар билан таъминланди, иссиқ сув учун 4 дона "Аристон" ўрнатилди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида туманда яна иккита мактабгача таълим муассасасида 1 миллиард 150 миллион сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

www.uza.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.