Шоира ижодига бағишланди

2015.03.10 | Янгиликлар

Шоира ижодига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Замонамиз куйчиси” республика қўшиқлар танлови ўтказилди.

Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёш авлоднинг миллий адабиётимизга бўлган меҳрини тобора ошириш, уларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори шоиранинг ижодини чуқурроқ ўрганиш, ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ибратли анъаналарга ҳурмат ва эҳтиром каби ғояларни мустаҳкам қарор топтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Халқимизнинг ардоқли шоираси ижодини янада кенгроқ ўрганиш мақсадида ташкил этилган “Замонамиз куйчиси” республика қўшиқлар танловидан кўзланган асосий мақсад иқтидорли болаларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Танловнинг барча босқичларида 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5606 ўқувчи қатнашди. Якуний босқичда 150 нафардан ортиқ иштирокчи анъанавий хонандалик, эстрада, академик хонандалик йўналишлари бўйича якка, дуэт, трио, квартет, жамоа бўлиб қўшиқлар ижро этди.

Ижодий беллашувнинг қўшиқлари энг яхши деб топилган 10 нафар иштирокчиси махсус диплом ва совғалар билан тақдирланди.

 

www.uza.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.