Журналистлар беллашуви

2016.08.15 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида спорт мусобоқалари ўтказилди.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур спорт мусобақаларидан кўзланган асосий мақсад халқ таълими тизимидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда жонбозлик кўрсатаётган журналистларни тақдирлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бу галги мусобақада 15 дан ортиқ таҳририятлардан 200 дан ортиқ оммавий ахборот воcиталари ходимлари иштирок этишди. Эркак журналистлар спортнинг мини футбол туридан яшил майдонда беллашса, аёл журналистлар ўз маҳоратларини стол тенниси орқали синовдан ўтказди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мусобақанинг очилиш маросимида пойтахтимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчиларининг гимнастика, турон ва ўзбек жанг санъати спорт турларидан ташкил топган кўргазмали чиқишлари йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган 8 та жамоа чорак финалда беллашувни давом эттирди. Муросасиз кечган баҳсларда рақибларидан устун келган “Тошкент” телеканали ҳамда “Жамият” газетаси ярим финалнинг биринчи учрашувида майдонга тушган бўлса, “Халқ сўзи” сўзи газетаси финал йўлланмаси учун ЎзМТРКнинг телемарказ жамоасига қарши тўп сурди. Қизиқарли тарзда ўтган учрашувларда “Жамият” газетаси ҳамда ЎзМТРКнинг телемарказ жамоалари бош соврин учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Тошкент” телеканали ҳамда “Халқ сўзи” газетаси жамоалари ўртасида учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Тошкент” телеканали пеналтилар сериясида ҳисобда устун келиб, 3-ўринни эгаллади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзига хос шиддатли ўтган финал учрашувининг асосий вақтида жамоалар рақиблар дарвозасига тўп кирита олишмади. Якуний ҳисоб 0-0. Пеналтилар сериясида эса “Жамият” газетаси жамоаси рақибларидан устун келиб, Халқ таълими вазирлиги кубогини қўлга киритди.

Якунда мусобақа иштирокчилари ва совриндорлари, шунингдек, турли номинация соҳибларига Халқ таълими вазилиги ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.