Мактаб ярмаркалари ташкил этилади

2016.08.05 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика болалар кутубхонасида мактаб ўқув қуроллари, адабиётлар, болалар кийим-кечаклари, пойабзаллар кўргазмаси ҳамда янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш мақсадида вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида брифинг ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилган журналистлар дастлаб Мирзо Улуғбек туманидаги 64-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, бу ерда янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Хусусан, таълим муассасасидаги мактаб ярмаркаси, чет тили кабинетлари, бошланғич синфларнинг жиҳозланиши, дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланиши, малакали ёш педагогларни жалб қилиш, анъанавий август кенгашларини ўтказиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан сўнг Республика болалар кутубхонасида мактаб ўқув қуроллари, дарсликлар, кийим-кечаклар, пойабзаллар Республика кўргазмаси очилди. Кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, мактаб ярмаркасини ташкил этишга масъул ташкилот ва идоралар мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов  журналистларга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, янги ўқув йилидаги янгиликлар, таълим муассасаларида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”  эзгу ғояни ўзида мужассам этган тадбирларни ўтказиш, мактаб бозори ва ярмаракалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар хусусида батафсил маълумот берди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечаклар ва пойабзаллар билан таъминлаш ҳамда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача республикамизда жами 1978 та мактаб ярмаркалари ташкил этилади.

Республикадаги барча мактаб ярмаркаларида 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви ташкил этилади. Булар:  ўқувчи дафтари, умумий дафтар, кундалик дафтари, расм дафтари, ручка, портфель (ранец), чизғич, циркуль, акварель буёқлари, рангли қаламлар, фломастер, ватман қоғози, ўчирғич, пластилин, елим (клей), рангли қоғоз, қалам йўнғич, қаламдон (пенал), нота дафтари, идора дафтари, тушь, оддий ва рангли бўр, бархат қоғоз, қиз болалар ва ўғил болалар учун пойабзаллар, болалар спорт кийимлари. Мазкур маҳсулотларнинг аксарият қисми юртимизда ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирда 6 млн. нафарга яқин ўқувчилар учун эҳтиёжлар заҳираси шакллантирилмоқда.

Мактаб ярмаркаларида сотиладиган маҳсулотлар нарх-наволарининг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва давлат солиқ қўмитаси томонидан доимий назорат йўлга қўйилган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.