Услубчилар билими оширилди

2016.07.23 | Янгиликлар

Шаҳрисабз туман “Баркамол авлод” болалар марказида фаолият олиб бораётган услубчилар учун “Услубчи ва унинг мактабдан ташқари таълим сифатини оширишдаги ўрни” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда марказ томонидан бадиий ижодиёт йўналишини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, услубчи ва унинг мактабдан ташқари таълим сифатини оширишдаги ґрни, ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли  ташкил этиш комплекс чора-тадбирлари, мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари ижроси бўйича маърузалар тингланди.

– Ўқув-семинарда биз услубчилар кўплаб билим ва тажрибалар орттирдик, – дейди марказнинг бадиий ижодиёт йўналиши услубчиси Дилафруз Қаҳҳорова. – Янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш, уни маш¬ғулот жараёнида қўллай олиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш мавзуларида тажриба алмашилди. Ўрганганларимизни янги 2016-2017-ўқув йилида таълим жараёнида қўллаб, ўқувчиларда бошланғич касб маҳоратларини шакллантириб борамиз.

Ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди. Шаҳрисабз туман “Баркамол авлод” болалар маркази бадиий ижодиёт йўналиши тўгарак аъзоларининг ижод намуналари уларга манзур бўлди.

Ўктам МЕЙЛИЕВ,
“Ma’rifat” мухбири

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.