Экологик таълим бўйича қўмита эшитуви

2016.07.18 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ҳамкорлигида Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида Барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим концепцияси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборотлари юзасидан  қўмита эшитуви ташкил этилди.

Видеоконференцияни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош¬қармалари мутасаддилари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ХТХҚТМОИ мутахассислари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими масъуллари, методистлар жойларда туриб тўғридан-тўғри кузатиб бордилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов кириш сўзи билан очиб, мустақиллик йилларида экологик хавфсизликни таъминлашнинг мукаммал ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва экологик асослари яратилгани, бунда табиат неъматларидан фойдаланиш муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солингани, экологик қонунчиликка оид янгиланишлар бугун муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Шу билан бирга ўқувчи-ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, табиий захиралардан оқилона фойдаланиш ҳиссини ривожлантириш мақсадида экологик таълим-тарбия беришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Дарҳақиқат, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2011 йил 19 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Барқарор тарақиёт мақсадлари учун таълим концепцияси ҳақида”ги қарори қабул қилинган. Копцепцияда барқарор тараққиёт ғоялари, тамойилларини таълимнинг барча шакллари ва бос-қичлари билан уйғунлаштириш, мустақил фикр ва дунёқараш, фаол фуқаролик позициясига эга шахсларни тайёрлаш кўзда тутилган. Бугунги кунда мазкур концепция доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.    

Конференция давомида депутатлар ушбу концепциянинг жойларда ва тизимларда бажарилиши бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Б.Усмонов, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Дониёровнинг маърузасини тингладилар.

Онлайн конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан Фарғона, Хоразм вилояти мутасаддилари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Эшитув якунига кўра, соҳадаги ишларни амалга оширишдаги айрим камчиликларни бартараф этиш, узлуксиз экологик таълим тизимини ривожлантиришда самарали натижага эришиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.