Ўқув йили сарҳисоби

2016.05.23 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015/2016 ўқув йили якунлари ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни юксак билим ва тафаккурли, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

2015 йилда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф чет тиллари кабинетларини 6775 синф тўплам техник воситалари билан жиҳозланди. Жорий йилда 1220 та умумтаълим мактабини компьютер синфи, интерактив электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлаш белгиланган.

Шунингдек, 2016 йилда 286 та мактабгача таълим муассасаларини капитал реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, уларни мебель, асбоб-ускуналар, ўйинчоқлар ва техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

“Таълимда глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида 1220 та “Қисқа муддатли” гуруҳлар ташкил этилиб, мазкур қисқа муддатли гуруҳлар 7,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўқув мебел ва ривожлантирувчи таълим материаллари билан таъминланади. Мазкур МТМларда ташкил этиладиган кутубхоналар 50 номдаги болалар бадиий адабиётлари билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, 3-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган 200 000 та  оилага болаларни мактаб тайёрловчи 7 номдаги китоблар тўплами бепул тарқатилади.

Жорий ўқув йилида мактаб ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган билимлар беллашувининг дастлабки босқичида 2,5 миллион нафар ўқувчи иштирок этгани ўғил-қизларнинг ўқишга бўлган интилиши муттасил ортаётганидан далолат беради.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Концепция ишлаб чиқилди. Концепциянинг мақсади ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуси, соғлом турмуш тарзи, китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат.

Таълим муассасаларида шу йилнинг 15 июнидан 15 августига қадар ҳафтанинг душанба-жума кунлари ўқувчиларнинг ёши ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бундан ташқари халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, болалар – ўсмирлар спорт мактаблари, “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва ахборот-ресурс марказлари ёз мавсумида давомида болалар учун фаолият кўрсатади.

Айни кунда мактабларнинг 9-синфларида 476 минг 616 нафар ўғил-қиз билим олмоқда. Уларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида 1-9-синф ўқувчиларига оид тўлиқ маълумотлар базаси шакллантирилди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда болаларнинг келгусида қайси коллеж ёки лицейда таҳсилни давом эттиришини мукаммал ўрганиш мақсадида махсус сўровномалар ўтказилди. Унга кўра ўқувчиларнинг 42 870 нафари (9%) академик лицейларда, 433 738 нафари (91%) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истакларини билдиришган. 9-синф битирувчилари учун “Мен танлаган касбни-келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови, “Касблар фестивали”, “Очиқ эшиклар куни”да ўзи яшаб турган ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари, таълим муассасаларига саёҳат ва экскурсиялар ташкил этилди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.