“Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди

2016.05.16 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичи ўтказилди.

2014 йилдан буён ўтказилаётган танлов жорий йилдан бошлаб 4 босқичда ташкил этилди. Жорий йилги танловнинг илк босқичида 900 минга яқин ўқувчилар иштирок этган бўлса, иккинчи босқич(туман/шаҳар)да 50 минг яқин, учинчи ҳудудий босқичда 965 нафар ўқувчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун баҳсга киришдилар. Якуний босқичда эса 70 нафар ўғил қиз ўзларининг билимларини синовдан ўтказдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тест ва савол-жавоб орқали жойлардан келган жамоалар ўзларининг билимларини намойиш этган бўлса, саҳна кўринишлари орқали ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва турли иллатларга қарши курашиш масалаларига алоҳида урғу бердилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов натижаларига кўра Тошкент шаҳрининг "Фемида” жамоаси 3-ўрин, Қашқадарё вилоятининг "Ёш ҳуқуқшунослар" жамоаси 2-ўринни қўлга киритган бўлса, 1-ўринга Самарқанд вилоятининг "Юристлар" жамоаси лойиқ деб топилди. Ғолибларга вазирликнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.