Ҳуқуқ билимдонлари беллашмоқдалар

2016.05.13 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичи ўтказилмоқда.

Мазкур танлов 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши билан ҳамкорлигида ўтказиб келинмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танловнинг якуний босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 14 та жамоа, яъни ҳудудий босқичларда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган жами 70 нафар ўқувчилардан иборат жамоалар иштирок этмоқда.

Ушбу танловни холисона ўтишини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари,  республикамизнинг барча ҳудудларидан илғор ўқитувчилар жалб этилди.

Иштирокчилар танловнинг дастлабки кунида тест синовлари ва ҳуқуқий билимдонлик каби шартлар бўйича беллашдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, дастур доирасида танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, “Маърифат маркази” ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди ҳамда Мустақиллик майдони бўйлаб  саёҳат уюштирилди.
    
Жорий йилнинг 14 май куни танлов ғолиблари ва иштирокчиларига вазирлик ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари, фахрий ёрлиқлари эсдалик совғалари топширилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.