"Санъат ғунчалари" халқаро танлови

2016.05.10 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун Тошкент шаҳрида дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари” халқаро танлови бошланди.

Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур нуфузли халқаро танловда Германия, Япония, Россия, Азербайжан, Қозоғистон ва юртимиздан 164 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижрочилар иштирок этадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Санъат ғунчалари”  халқаро танлови ёш ижрочиларга ўз истеъдодини намоён қилиш имконини бериб, уларни ўзбек мусиқа санъатининг дурдоналари билан, юртимиз мусиқа ва санъат таълимида олиб борилаётган  бунёдкорлик ишлари билан таништиришга, қолаверса, иқтидорли ёшлар ижодини тарғиб қилишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон давлат Консерваториясида бўлиб ўтган "Санъат ғунчалари" халқаро танловининг тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Фарҳод Жўраев, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқарув раиси Светлана Инамова, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев ҳамда хорижлик ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу нуфузли халқаро танловда иштирокчилар ёш тоифасига кўра иккита гуруҳда 11 та йўналишда қатнашмоқдалар. Танлов жорий йилнинг 10-14 май кунлари бўлиб ўтади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқаро танлов дастурига кўра иштирокчилар 14 май куни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришиб, шаҳардаги тарихий обидалар ҳамда мамлакатимиз болалар мусиқа ва санъат мактабларида олиб борилган ислоҳотлар билан яқиндан танишадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йилнинг 13 май куни соат 16:00да Ўзбекистон давлат Консерваториясида тантанали тақдирлаш ҳамда танловнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.