Чет тилларни ўрганишни такомиллаштириш

2016.04.21 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими тизимида чет тилларини ўрганишни такомилаштириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжуманида Халқ таълими вазири У.Иноятов, вазирликнинг мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжумани давомида чет тили фанларидан 4-синф учун яратилган янги дарслик-мажмуалари тақдимоти ташкил қилиниб, дарслик муаллифлари йиғилганларга мажмуа  ҳақида маълумот бериб ўтишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларини 4-синф ўқувчилари учун яратилган “Kid’s english” дарслик мажмуаси тажриба-синовлари жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида Чилонзор туманидаги  90-сонли умумтаълим мактабига ижодий сафар ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжумани пресс-релизи (ўзбек, рус тилида).

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.