Ораста ва оқила қизлар

2016.04.16 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2016 йил 15-16 апрель кунлари Яккасарой туманидаги 144-сонли умумтаълим мактабида “Ораста қизлар” кўрик танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчи-қизларнинг ижтимоий ва интелектуал қобилятларини ривожлантириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг саломатлигини асраш, муомала, кийиниш маданияти, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларини бойитиш, одоб-ахлоқ меъёрлари ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда ижтимоий фаоллигини ошириш қолаверса, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ораста қизлар” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилиб, унда умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари иштирок этди. Танловнинг якуний республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган ўқувчилар иштирок этди. Қатнашчилар 5 та шарт бўйича беллашиб,  ўзларининг бор иқтидорларини намоён қилдилар. Якуний натижаларга кўра Тошкент вилояти  Бекобод шаҳри 16-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Абдуваҳобова Дилмира Ахмаджон қизи 1-ўрин, Наманган вилояти Наманган тумани 13-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Турғунбоева Шахло Комилжон қизи 2-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли тумани 55-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 3-ўринни қўлга киритди. Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.