Ёш математикларимиз муваффақияти

2015.08.04 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 27-31 июль кунлари Хитойнинг Чанчунь шаҳрида бўлиб ўтган математика бўйича халқаро мусобақада юртимиз жамоаси иштирок этиб, унда икки нафар ўқувчи кумуш медалга ва умумжамоа ҳисобида эса иккинчи ўринга сазовор бўлишди.

Мазкур нуфузли тадбирда жаҳоннинг 29 та давлатидан 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди. Мусобақада вакилларимизнинг муносиб иштирокини таъминлаш учун “Билимлар беллашуви” мусобақасининг туман(шаҳар) босқичида 1-5-ўринларни эгаллаган 300  нафардан ортиқ 6-8 синф ўқувчилари орасида 2 босқичли танлов ўтказилди. Натижада 4 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат терма жамоа шакллантирилди. Жумладан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 17-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Тўраев Жахонгир, Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Аббос Сайлиев, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 2-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Сайдали Муродуллаев, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси Роберт Честновларни тайёрлаш мақсадида бир ой мобайнида олимлар иштирокида махсус  машғулотлар ташкил этилди. Машғулотларда ўқувчиларга мураккаблиги юқори бўлган алгебра, геометрия, сонлар назарияси, математик мантиқ, комбинаторика ва тўпламлар назариясига оид масалаларни якка-тартибда ва жамоа таркибида ечишнинг энг илғор усуллари ўргатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Индивидуал беллашувда ўқувчиларга 15 та масала тақдим этилиб, беллашув натижаларига кўра, Тўраев Жаҳонгир ва Сайлиев Аббос кумуш медал, Муродуллаев Сайдали ва Честнов Роберт фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, индивидуал беллашувда тўпланган баллар бўйича терма жамоамиз иккинчи ўринни эгаллаб,  мусобақа кубоги билан тақдирланди.

Жамоалар беллашувида биргаликда ечиш учун 10 та масала тақдим этилди. Иккита беллашув натижасида тўпланган балларни инобатга олиб, ташкилий қўмита томонидан жамоалар рейтинги тузилди. Натижада умумий ҳисобда терма жамоамиз иккинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг кубоги билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.