Ёшлар ва медиа саводхонлик

2015.07.24 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим тараққиётига юксак эътибор қаратилаётган бугунги кунда бу масала тобора долзарблик касб этиб бормоқда.


Зотан, бугунги глобаллашув жараёнларида барча соҳалар қатори таълим-тарбия тизимида ҳам медиа алоқа воситалари кириб бормаган жабҳанинг ўзи йўқ.


Шунинг учун ҳам Халқ таълими вазирлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган вилоятида ташкил этилган икки кунлик илмий-амалий семинар бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган “Глобаллашув шароитида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш” мавзусига бағишланди.


Таъкидлаш жоизки, тараққиёт ва ахборот асри, дея эътироф этилаётган XXI асрда шиддаткорлик ва тезкорликка ҳамоҳанг таълим сифати ва самарадорлик, ёш авлоднинг етук камолига эришишда медиа воситалар: телевидение, радио, коммуникация технологиялари, айниқса, интернет муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Дейлик бугунги мактабгача таълим муассасалари ва мактаблардан токи ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, олий ўқув даргоҳларигача таълим-тарбия жараёнларида компьютер технологиялари асосий кўмакчига айланган. Илғор педагогик технологияларини таълим жараёнига жалб этиш, таълим-тарбиянинг илғор усулларини амалиётда қўллашда ҳам ахборот коммуникация технологияларининг роли тобора беқиёс аҳамият касб этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ўз навбатида, бугунги тараққиёт замони ёшларида ҳам ушбу воситалардан фойдаланишга бўлган қизиқиш ва иштиёқ кучли.
Соҳа истиқболини, ёшларимиз камолини ахборот замони ва маконидан, демакки, медиа ахборот воситаларидан айро тасаввур этиб бўлмас экан, ҳамма гап ўғил-қизларимизнинг мазкур воситалардан фойдаланиш борасидаги тушунчаларини, билим ва кўникмаларини шакллантириб боришда.  Бу муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа глобал тармоқ ҳисобланган интернетнинг афзал жиҳатларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, унинг зарарли таъсирлари ва салбий жиҳатлари, яъни ахборот хуружларидан фарзандларимизни ҳимоя қилиш кабилардан иборатдир.
Президентимиз чиқишларида ҳам мазкур долзарб вазифа доимо таъкидлаб келинади.


Шу нуқтаи назардан “Глобаллашув шароитида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш” мавзуидаги илмий-амалий семинар ёш авлод ҳаёти ва камолига, таълим-тарбия ишларига дахлдор соҳалар ходимлари олдидаги долзарб масалаларни қамраб олди.


Тадбирнинг дастлабки куни кун тартибидан ўрин олган ялпи мажлис ва унда қамраб олинган маърузалар илмий-амалий, назарий жиҳатдан бугунги глобаллашув жараёнлари, унда медиа оламнинг ўрни ва роли, айниқса, ёш авлоднинг қизиқишларини тўғри ва оқилона йўналтирган ҳолда мустақил диёримизнинг эртанги кунига ҳар жиҳатдан муносиб билимли, тарбияли, маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли инсонлар сифатида камол топтириш, бунда нафақат таълим муассасалари, балки оила, ота-она, маҳалла ва кенг жамоатчиликнинг роли билан боғлиқ масалаларни қамраб олган бўлса, иккинчи кун шўъба йиғилишлари билан янада муҳим аҳамият касб этди.


Наманган шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 11-сонли умумтаълим мактаби, Наманган Давлат университети ҳамда НамДУ қошидаги 2-академик лицейида ташкил этилган шўъба йиғилишларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган устоз-муаллимлар, соҳа ходимлари глобаллашув шароитида медиа воситаларнинг ҳаётимиздаги роли, айниқса, мазкур воситалар ёшлар ҳаётига тобора кенг кириб бораётган айни пайтда таълим-тарбия ишларини ташкил этиш, ёшларни ахборот хуружларидан асраш, ахборот коммуникация технологиялари улар ҳаёти ва камолида фақат ва фақат ижобий жиҳатдан таъсир этишдаги долзарб масалалар, амалий жараёнлар, мушоҳадалар, мулоҳазалар билан кечди.


Икки кун давом этган илмий-амалий семинар якунларига бағишланган ялпи мажлис йиғилишида глобаллашув шароитида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнларига, келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимизнинг етук камолида медиа воситалардан фойдаланишнинг илғор ва самарали усулларини жорий этиш борасидаги аниқ таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

Фаол иштирокчилар тақдирландилар.

Мардонбек ЭСОНБОЕВ

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.