АҚШнинг “Harlem Globetrotters” баскетболчилари юртимиз мактабларида маҳорат дарсларини бошлади

2019.04.29 | Янгиликлар

Аввал хабар берилганидек, Халқ таълими вазирлиги ва АҚШ элчихонаси ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида “Harlem Globetrotters” баскетбол жамоаси юртимизга ташриф буюрди. “T.E.A.M Up at School” дастури доирасида 29 апрелдан 4 майгача давом этадиган маҳорат дарслари ёшлар орасида баскетбол ўйинини тарғиб қилиш бўйича ташкил этилади.

Дастурнинг очилиш маросими 29 апрель куни Тошкент шаҳридаги 211-мактабда бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, АҚШ элчихонаси ва Ўзбекистон баскетбол федерацияси вакиллари, “Harlem Globetrotters” жамоаси аъзолари ҳамда пойтахт мактабларининг 300 га яқин ўқувчилари иштирок этди.

– Таъкидлаш жоизки, “Harlem Globetrotters” баскетбол жамоаси томонидан олти кун давомида ташкил этиладиган маҳорат дарслари юртимиз мактабларида спортни тарғиб этиш орқали ўқувчилар ўртасида турли ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларни бартараф этиш бўйича олиб борилади. Стресс ҳолатидан чиқиш йўлларига оид тақдимотлар дастлаб Тошкент шаҳрида, сўнгра Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг 60 дан ортиқ мактабларида намойиш этилади. Мазкур дастур давомида баскетболчилар турли хил ўйинлар орқали ўқувчи ва ўқитувчиларга ҳуқуқбузарлик ва турли салбий иллатларга қарши курашишни тушунтириб беради. Ушбу лойиҳа Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг иккинчиси, яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга ҳам кўмак беради, – дейди Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев.


Тадбир иштирокчиси, Мирзо Улуғбек туманидаги 208-мактабнинг 8-“А” синф ўқувчиси Чарос Пўлатова шундай дейди: – Бугунги тадбирда “Harlem Globetrotters” баскетбол жамоаси чиқишлари орқали спортнинг ўқувчилар ҳаётида тутган ўрни ва фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлдик. Ушбу жамоа 135 та мамлакатда бўлиб, ёшлар вақтини мазмунли ўтказишда спортнинг аҳамияти борасида маълумотлар бергани, айни пайтда Ўзбекистонимизда ҳам баскетбол ўйинларини намойиш этиши бизга жуда ёқди. Американинг баскетбол гуруҳи аъзоларидан жамоа бўлиб ишлашни ўргандик. Буларнинг бари кейинчалик ҳаётимизда ҳам керак бўлишига ишонч ҳосил қилдик.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган маҳорат дарслари куннинг иккинчи ярмида Юнусобод туманидаги 122-мактабда бўлиб ўтди. 29 апрелдан 4 майгача ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар юртимизнинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги мактабларда давом эттирилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.