Таълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тасдиқланди

2019.04.29 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 25 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан муассасалар фаолиятини текшириш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

Мазкур низомга мувофиқ мактабгача ва умумтаълим муассасаларини текширишга ваколатли давлат органлари белгилаб берилди. Текширув фаолияти 6 та давлат органи, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги хизмати махсус бўлинмалари, санитария-эпидемиология назорати республика марказлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Текшириш ишлари режали, режадан ташқари ҳамда назорат тартибида олиб борилади. Умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишдан асосий мақсад – ягона давлат сиёсатини амалга оширишда мактабларнинг роли ва масъулиятини кучайтиришдан иборат. Қолаверса, текширишлар давомида ўқувчиларга давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли таълим берилишини таъминлаш учун шароитлар яратилиб, ижро интизоми мустаҳкамланади, педагоглар касбий фаолиятига асоссиз аралашувларга чек қўйилади.

Таъкидлаш жоизки, текшириш жараёнида давлат органларининг ваколатлари ва дастури ёки саволномасида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмайди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.