Ўқитувчиларни иссиқхоналар ўрнатишга мажбурлангани ўз тасдиғини топмади

2019.04.29 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Хива туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларига туман ҳокимлиги босими остида мактаб директори томонидан иссиқхоналарни мажбурий тарзда ўрнатилаётганлиги ҳақидаги маълумот ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаси шуни кўрсатдики, мактаб педагог ходимлари ва ишчилари орасида мамлакатимизда томорқалардан самарали фойдаланиш ва банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда уйда парранда, товуқ, қуён боқиш, иссиқхоналар қуришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.

15-сонли умумтаълим мактаби ходимлари билан суҳбатда уларни ҳеч ким мажбурий тарзда иссиқхона сотиб олишга ундамаганлиги аниқланди.

Мактаб директорига мазкур масала бўйича хорижлик журналистлар қўнғироқ қилган ва мажбурий иссиқхона ўрнатиш ҳолати йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалардан бири ўқитувчиларни мажбурий обуна ва меҳнатга жалб этишни тўхтатишдир.

Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият юритувчи ходимларни турли мажбурий тадбирларга жалб этилганда http://ustozovozi.uzedu.uz/ тизими орқали вазирликка ёки маҳаллий прокуратура органларига мурожаат қилишларини сўрайди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.