PISA ва PIRLS ҳалқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

2019.04.26 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари пойтахтимизда Жаҳон банкининг READ дастури ҳамда халқаро экспертлари иштирокида таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA ва PIRLS ҳалқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришга бағишланган семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда халқаро тадқиқотларнинг мос йўналишлари бўйича фан мутахассислари, Россия Таълим сифатини баҳолаш миллий маркази раҳбари, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган бошқарув ходимлари ҳамда педагог кадрлар, шунингдек, Таълим инспекцияси ва унинг ҳузуридаги миллий марказ ходимлари учун машғулотлар олиб борилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган видеоселекторни республикамизнинг олий таълим муассасаларидаги студияларида халқ таълими бошқарув органлари раҳбарлари, халқаро тадқиқотларни ўтказиш бўйича таянч мактаб директорлари, она тили ва адабиёти, математика ва табиий йўналишдаги фан ҳамда бошланғич таълим ўқитувчилари кузатишди. Ушбу кенгайтирилган йиғилишда Россиянинг халқаро тоифали экспертлари томонидан “Таълим сифатини баҳолашда халқаро тажриба: тайёргарлик босқичлари, педагогларни жалб қилиш ва уларнинг мажбуриятлари”, “Халқаро баҳолаш тадқиқотларининг устувор йўналишлари: ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш”, “PISA-2021 доирасида иштирокчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлик даражалари”, “PISA-2021нинг инновацион йўналишлари, яъни ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш” ҳамда “Халқаро тадқиқотларда ўқиш саводхонлигини баҳолаш” мавзуларида маърузалар ташкил этилди. 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биносида ташкил этилган шўъба йиғилишларида ҳудудлардаги координаторлар, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг профессор-ўқитувчилари, Республика таълим маркази мутахассислари, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва умумтаълимс мактабларининг фан йўналишлари бўйича 250 нафар зиёд мутахассислар қатнашди. Семинарнинг мазкур чуқурлаштирилган қисмида мутахассислар

3 асосий йўналишиларда, яъни “Математик саводхонлик”, “Табиий фанлар бўйича саводхонлик” ҳамда “Ўқиш саводхонлиги” бўйича ажратилган ҳолда ҳар бир йўналишларда саводхонликни баҳолашнинг халқаро даражадаги муҳим жиҳатлари бўйича машғулотлар ташкил этилди.

26 апрель куни Самарқанд вилоятида халқ таълими бошқармаси ва таянч мактаб директорлари учун PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Беш кун давом этган семинар доирасида Россия Фанлар академиясининг Россия таълим тараққиёти стратегияси институти ҳамда Таълим инспекцияси ўртасида келишув имзоланди. Бунда таълим сифатини баҳолашда назарий ва стратегик йўналишлар, илмий тадқиқот натижаларини педагогик амалиётга қўллаш, бошқарув ва педагогик кадрларни касбий тайёргарлиги ҳамда салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик жараёнлари амалга оширилди.

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг ҳудудлардаги халқ таълими бўлимлари мутахассислари, умумтаълим муассасалари ходимлари ва ўқитувчилар учун каскад усулида ўқувлар ташкил этиши орқали халқаро тадқиқотларга тайёргарлик даражасини ошириш белгилаб олинди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.