Компаниялар ва фирмалар раҳбарлари диққатига!

2019.04.11 | Тендерлар

2019-2020 ўқув йилида ўқув қуроллари харид қилиш бўйича тендер эълон қилинади

Тендер савдоларида тендерда иштирок этиш шартларига мос келадиган ҳар қандай мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар ва кичик бизнес субъектлари, шунингдек, таклиф этилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва/ёки завод-ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мажбуриятлари тўлиқ кафолатланган ваколатли маҳсулотларни етказиб берувчилар тендерда иштирок этишлари мумкин.

1. Буюрмачи номи: “Ўқув таълим-таъминот” ДУК

Буюртмачи манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100077, Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3-тор, 92 уй.

Телефон: +998 (71) 267-01-83, 267-74-50, 267-28-70.

Факс: +998 (71) 267-71-16. E-mail: talimtaminot@mail.ru.

2. Тендер предмети: 2019-2020 ўқув йилида 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилаётган ўқувчилар ва узоқ вақт даволанишга мухтож уйда якка тартибда таълим оладиган болаларга ўқув қуроллари харид қилиш.

3. Хариднинг юқори қиймати 81 556 287 810,00 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:

 

 

Лот рақами

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Бир дона маҳсулот учун энг юқори нарх (сўм)

Энг юқори қиймати (сўм)

1

Ётиқ чизиқли дафтар (12 варақ, қоғоз зичлиги 80 гр/м2дан кам эмас.)

дона

3 817 692

712

2 718 196 704

Катак дафтар (12 варақ, қоғоз зичлиги 80 гр/м2дан кам эмас.)

дона

3 817 692

712

2 718 196 704

2

Акварель бўёғи (ранглар сони 12-тадан кам бўлмаган, катакларда 3.5 куб. см. дан кам бўлмаган тайёр маҳсулот бўлиши лозим)

қути

640 854

6 800

4 357 807 200

3

Пластилин (8 рангдан кам бўлмаган, 1 пачканинг вазни 160 граммдан кам бўлмаган)

қути

608 892

7 500

4 566 690 000

4

Рангли қаламлар (ранглар сони 12-тадан кам бўлмаган, номинал узунлиги 177 мм.)

қути

633 669

5 530

3 504 189 570

5

Оддий қора қалам (қаламнинг номинал узунлиги, ўчирғичи билан 190 мм)

дона

1 281 708

504

645 980 832

6

Қаламдон (узунлиги 200 ммдан кам бўлмаган, эни 70 ммдан кам бўлмаган., баландлиги 20 мм кам бўлмаган.)

дона

608 892

6 200

3 775 130 400

7

Расм дафтари (варақлар сони - 12 та, варақлар қоғозининг зичлиги 112 гр/м2 дан кам бўлмаган, жилд  қоғозининг зичлиги 120 гр/м2дан кам бўлмаган)

дона

656 526

2 450

1 608 488 700

8

Рангли қоғозлар тўплами (рангли варақлар сони - 16 та, ранглар сони – 8 та,  рангли қоғознинг зичлиги 80 гр/м2, жилд қоғозининг зичлиги 112-120 гр/м2

тўплам

659 137

2 700

1 779 669 900

9

Ручка шарикли (ручка кўк ёки бинафша рангда, ручкани иш холатидаги ёзув қисми ручка қобиғидан камида 1,5 мм чиққан бўлиши  керак)

дона

656 526

500

328 263 000

10

Ўчирғич (ластик)- (ўлчами: узунлиги 40 мм, эни 15 мм, қалинлиги 10 мм)

дона

1 218 580

498

606 852 840

11

Елим-қалам (вазни 21 гр.дан кам бўлмаган, минерал таркибли, тез қотадиган хусусиятли, ёқимсиз хид чиқармайдиган, совуққа чидамли бўлиши керак)

дона

640 854

2 940

1 884 110 760

12

Ўқувчилар сумкаси (бир секцияли, катта ички чўнтакдан иборат, баландлиги 380 мм, эни 280 мм, ён қисми эни 100 мм, оғирлиги 600 грамдан ортиқ бўлмаслиги лозим)

дона

640 854

82 800

53 062 711 200

 

 

Тендернинг ҳар бир лоти тендер объектнинг алоҳида бирлиги сифатида кўрилади, яъни Тендер иштирокчилари битта, бир неча ёки ҳамма лотлар бўйича иштирок этишлари мумкин. Буюртмачи маълум бир лот (лар) бўйича энг яхши таклифни тақдим этган бир нечта тендер иштирокчилари билан шартнома тузиши мумкин.

4. Молиялаштириш манбаи: Бюджет маблағлари.

5. Тўлов валютаси:

маҳаллий етказиб берувчилар учун: Сўм.

ҳорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун: АҚШ долл., Евро, Россия рубли.

6. Тендерда иштирок этиш учун, тендер иштирокчиси:

- тендер шартлари билан танишиш учун www.xarid.uz махсус ахборот порталида жойлаштирилган тендер ҳужжатининг электрон версиясини юклаб олиши;

- тендер ҳужжатида кўрсатилган шакллардан бирига мувофиқ тендер таклифи амал қилиш муддати давомида кафолатни тақдим этиши;

- тендер ҳужжатининг талабларига мувофиқ расмийлаштириб, ўз вақтида тендер таклифини тақдим этиши лозим.

7. Харид комиссияси томонидан Тендерда иштирок этиш учун рухсат бериладиган иштирокчиларни малакали саралаш босқичи ўтказалади. Тендер иштирокчилари учун малакали саралаш талаблари тендер ҳужжатларида белгиланган.

8. Тендер таклифларини шакли ва тендер таклифларини кафолатлаш тартиби, тендер таклифларини расмийлаштириш ҳамда уларни тақдим этиш тартиби, тижорий шартлари, техник талаблар, шартнома лойиҳалари ва бошқалар тендер ҳужжатида келтирилган.

9. Тендер иштирокчиси тендер ҳужжати тартиблари юзасидан тушунтириш сўраб расмий шаклда сўровнома юбориш ҳуқуқига эга. Буюртамачи ушбу сўровнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида иловада келтирилган шаклга мувофиқ тушунтиришларни юбориши лозим (агар сўровнома таклифларни тақдим этиш муддати тугашидан камида икки кун аввал топширилган тақдирда). Тендер ҳужжатининг қоидаларини тушунтиришда тендернинг моҳияти ўзгартирмаслиги керак.

10. Тендер ҳужжатининг тартиб ва қоидаларини тушунтириш учун ариза шаклини ташкилотнинг фирма бланкасида, ташкилот раҳбари имзоси ва муҳри билан расмийлаштириши керак.

11. Тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати – Тошкент шаҳри вақти билан 2019 йил 10 май, соат 15:00 гача, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри 100077, Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3 тор, 92-уй манзилида қабул қилинади.

12. Тендерни ўтказиш жойи “Ўқув таълим-таъминот” ДУК биносида.

13. Тендер шартлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун буюртмачининг қуйидаги вакилларига мурожат қилишингиз мумкин:

Раҳбарнинг биринчи ўринбосари – Тиллашайхов Сайфиддин, тел: +998 71 267-73-39

Давлат харидлари бўлими бошлиғи – Джурабекова Малика, тел: +998 71 267-01-83

Тендер ҳужжатлари
Ариза шакли

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100187, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Телефон: (+99871)265-90-92, факс: (+99871)265-90-92 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.