ХТВ ўқувчиларни рағбатлантиришда шаффофлик ва адолат мезонларига амал қилишни таъминлайди

2019.04.11 | Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил, 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи, шунингдек, “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу йил илк бор умумтаълим мактабларининг 11–синф битирувчиларига ўқишда эришган муваффақиятлари ҳамда намунали хулқи учун олтин ва кумуш медаллар берилади. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш жорий этилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий бошқарма бошлиқларига олтин ва кумуш медалларнинг берилишида Низом талабларига қатъий риоя этиш ҳамда адолат ва шаффофликни таъминлаш масъулияти юклатилди.

Ҳудудий бошқарма бошлиқларидан жорий ўқув йилида олтин ва кумуш медалларга номзод ўқувчилар рўйхати (буюртма) олинди ва таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, ўтган 2016-2017 ўқув йилида 9-синфни 15950 нафар ўқувчи аъло даражали шаҳодатнома билан тамомлаган (асосий даъвогар), 2018 йилнинг ноябрида бу кўрсаткич республика бўйича 9538 нафар (6412 тага камайган), 2019 йилнинг февраль ойида эса 7857 нафарни ташкил этиб, 1681 тага камайган. Қарор қабул қилинганидан сўнг олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида олтин ва кумуш медалларга номзод ўқувчилар 5638 нафарни ташкил этиб, 2219 тага камайган.

Айни вақтда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўқувчи, ота-она ҳамда педагоглар орасида олтин ва кумуш медаллар билан битирувчиларни рағбатлантиришда адолат, шаффофликни таъминлаш юзасидан кенг тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, олтин ва кумуш медалларга буюртмаларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги олтин ва кумуш медаллар билан ўқувчилар маънавий рағбатлантирилиб, ўқишда эришган муваффақиятлари ҳамда намунали хулқи учун тақдирланишини, медалларга эга бўлган битирувчиларга олий ўқув юртларига киришда имтиёзлар белгиланмаганлигини битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига, қолаверса кенг жамоатчиликка яна бир бор эслатиб ўтади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.