Президент мактаблари: Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлиги лавозимига номзодлар учун танлов бошланди

2019.04.10 | Янгиликлар

Президент мактаблари ўқувчиларини ҳақиқий ватанпарвар ва юксак маънавиятли этиб камол топтириш бўйича ўз дастурингизни интернет орқали тавсия этинг ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланиш имкониятини қўлга киритинг!

Давлатимиз раҳбари томонидан Президент мактабларини ташкил этиш бўйича ташаббус эълон қилинганида мазкур мактабларда ҳақиқий ватанпарвар ва мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш энг муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган эди.

Президент мактабларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаш истагингиз бўлса, ёш авлодни баркамол ва маънавий етук тарбиялаш бўйича таклифларингизни Facebook ижтимоий тармоғига #prezidentmaktablarimanaviyat хэштеги билан ёзинг. Кейин эса, http://bit.ly/pmmanaviyat-hr ҳаволаси орқали руйхатдан ўтинг.  Ушбу таклифингиз ёки уни ОАВларда эълон қилинган ҳаволаларини кўрсатиб, қуйидаги формани тўлдиринг.

Энг яхши таклиф муаллифлари Президент мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига номзод сифатида суҳбатга таклиф этилади.

Таклиф ва мулоҳазаларингиз 22 апрель кунига қадар чоп этилиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.