ХТВнинг чет тили ўқитувчиси ва методисти Франция ҳукумати мукофоти билан тақдирланди

2019.04.03 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги тизимининг икки нафар вакили Франция ҳукуматининг “Академик Палма” мукофоти кавалерларига айланди.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тавсиясига биноан тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси “Академик Палма” мукофоти кавалерлари унвонига сазовор бўлди.

Улар орасида Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси чет тиллари бўйича методисти Гулсун Назарова ва Олмалиқ тумани 22-сонли умумтаълим ўрта мактаби ҳамда Олмалиқ тумани лицейининг француз тили ўқитувчиси Баҳром Ўринбоев ҳам бор.

“Академик Палма” мукофоти кавалерлари унвони уларга Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссалари учун тақдим этилди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Гулсун Назарова ва Баҳром Ўринбоевларни мазкур мукофот билан муборакбод этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.