Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқув жиҳозлари берилди

2019.04.02 | Янгиликлар

Бугун Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқаруви ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги 77-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Кўзи ожиз болаларни дарсликлар ва махсус ўқув жиҳозлари билан таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти,Жанубий Кореянинг “FRIEDASIA” компанияси мутахассислари, республика кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари директорлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбирни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров очиб берди ва юртимизда имконияти чекланган болалар таълим-тарбияси борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамиятига,Жанубий Кореянинг “FRIEDASIA” компаниясига, Бутунроссия Кўзи Ожизлар Жамиятига Халқ таълими вазирлиги номидан ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Жанубий Кореянинг “FRIEDASIA” компанияси ва Бутунроссия Кўзи Ожизлар Жамияти билан 2,77 млн Россия рублига 3000 дона прибор (темир дафтар)ларни харид қилиш ва Ўзбекистонга етказиш бўйича шартномаси асосида биринчи босқичда етказилган 725 дона приборларни республика кўзи ожизлар мактаб-интернатларига топшириш маросими ўтказилди. Тадбир доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан аудио китоблар ҳам берилди.

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонга шартноманинг иккинчи босқичида 1275 дона приборларни етказилиши режалаштирилган бўлиб, мактаб-интернатларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади. Уларнинг топшириш маросимини сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун:

Бугунги кунда халқ таълими тизимида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган жами 86 та таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда, уларнинг 21 таси мактаб, 65 таси мактаб-интернатлари бўлиб, шулардан 14 таси кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун.

Ҳозирда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида 2831 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Уларга 823 нафар ўқитувчи ва 606 нафар тарбиячи таълим беради.

Ўқувчиларга 145 номдаги дарсликлар (Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Меҳнат таълими ва Жисмоний тарбия дарсликлардан ташқари) Брайль тизимида алоҳида чоп этилади.

Сўнгги икки йилда кўзи ожиз болалар учун жами 30 номдаги (33 628 нусха) дарслик чоп этилди.

2019-2020 ўқув йили учун 10 номдаги 13 минг 843 нусха дарсликлар чоп этилиши режалаштирилган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.