Мактаб кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди

2019.03.30 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Хусусан, ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди. Мазкур ташаббусларнинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Ана шу эзгу ғояларни амалга ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтдаги 110-сонли мактабда шаҳримизнинг 11 та туман халқ таълими бўлими мудирлари, ахборот-ресурс марказлари раҳбарлари ҳамда 303 та умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари учун “Мактаб кутубхоналарини замон талаблари асосида жиҳозлаш ва кутубхона иш ҳужжатларини юритиш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинарда тажрибали мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан вазирлик, идора, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан ўзи ўқиган мактабларга совға қилинаётган китобларни кирим қилишга алоҳида эътибор қаратиш, китобхонлар формулияларини тўлдириш ва кутубхона иш ҳужжатларини юритиш, ўқувчиларни китоб мутолаасига қизиқтиришнинг инновацион услубларини йўлга қўйиш юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, ўқув-семинар жараёнида кутубхоначилар томонидан тизимли каталогдан қандай фойдаланиш ҳамда компьютер техникаси асосида виртуал кутубхона ташкил этиш ғоялари илгари сурилди.

Бундан ташқари, ўқув-семинарда ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиши алоҳида таъкидланди. Янги ташаббус доирасида ёшлар сонидан келиб чиққан ҳолда жойларга қўшимча китоблар етказиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан ўзлари ўқиган таълим муассасаларига “Book challenge” акцияси доирасида совға қилинаётган китобларни ўқувчилар орасида тарғибот қилиш тавсиялари берилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров сўзга чиқди ва 19 март куни юртбошимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган масалалар ҳамда берилган топшириқлар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчиларга кутубхона иш фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсия тарқатилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.