ХТВ ходимлари пойтахтимиздаги учта мактабга китоб совға қилди

2019.03.29 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда Тошкентдаги учта умумий ўрта таълим муассасаларига китоб тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни юртбошимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш, шунингдек, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилган эди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаганди.

Вазирликнинг марказий аппарат ходимлари мазкур ташаббус доирасида пойтахтимиздаги “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ҳам таҳсил олаётган 58-, 80- ва 128-сонли мактаблар кутубхонасига китоблар совға қилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.