Олимпиада - кун мавзуси!

2019.03.24 | Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичи республикамизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 23-27 март кунлари ўтказилиши белгиланган эди.

Ҳудудларда 22 март куни фан олимпиадасига масъул ходимлар, ҳакамлар ҳайъати ва аудитория назоратчилари ҳамда кузатувчилари учун Республика таълим маркази ходимлари томонидан олимпиадани ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари бўйича тушунтириш берилди.

Олимпиаданинг биринчи куни 23 мартда барча ҳудудларда фан олимпиадасининг очилиш маросими байрамона кайфият ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Фан олимпиадаси ўтадиган барча таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимларининг доимий навбатчилиги ташкил этилди.

Ҳозирда фан олимпиадаси жараёнларида ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказмоқда. Республика бўйича жами 6124 нафар 11-синф ўқувчилар белгиланган фанлардан биринчи тур олимпиада(ёзма иш) топшириқларини бажаришди.Мазкур жараёнда апелляция комиссиялари олимпиада иштирокчиларидан келиб тушган 20 га яқин аризаларни адолатли кўриб чиқди. Эътиборлиси, барча фанлар бўйича ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси аъзолари таркибига ҳудуддаги олий таълим муассасалари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг тажрибали ўқитувчилари жалб этилган.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги фан олимпиадаси адолат принциплари ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилиши таъминланмоқда. Олимпиада ўтказиладиган ҳар бир ўқув хонасида видеокузатув мосламалари ишчан ҳолатда, бундан ташқари, ота-оналар учун олимпиада жараёнларини тўғридан-тўғри (онлайн) видеокузатув мосламалари орқали кузатиш имконияти яратилди. Шунингдек, баъзи ҳудудларда олимпиада жараёнларига мудофаа бошқарма ходимлари ҳамкорлик учун жалб этилган. Қувонарли томони шундаки, баъзи фанлардан ўқувчилар белгиланган топшириқларни 100% натижа билан бажаришмоқда.

Айни вақтда олимпиаданинг иккинчи куни давом этмоқда. Ўқувчилар олимпиаданинг иккинчи турида тест топшириқларини ечиб, билимларини намоён этишди.  Фан олимпиадаларининг тест топшириқлари махфийлиги таъминланиб, масъуллар орқали электрон вариантда ҳимояланган ҳолда олимпиада бошланишидан бир соат аввал жойларга етказилди. Олимпиада топшириқларини жойларда ҳакамлар ҳайъати томонидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг иштирокчиларга тарқатилди.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.