ХТВ томонидан “Спорт ҳафталиги” ғолиблари тақдирланди

2019.03.05 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида жорий йилнинг 25-28 февраль кунлари “Таълим муассасалари ҳафталиги” доирасида кунлик эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Шунингдек, тасдиқланган календарь режа асосида енгил атлетика, футбол, волейбол ҳамда “Алпомиш ва Барчиной” махсус тестлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Беллашувларда жами 795 минг нафар (шундан 273 минг нафар қизлар) ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2019 йилнинг 27 февраль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги 12-сонли ҳамда Оҳангарон шаҳар 3-умумтаълим мактабларининг 250 нафарга яқин ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Алпомиш ва Барчиной” мусобақаси кўтаринки руҳда ташкил этилди. Юнусобод туманидаги 122-умумтаълим мактабида эса волейбол бўйича мусобақалар уюшқоқлик билан ўтказилди. Ушбу мусобақага 14 та умумтаълим мактабларидан 390 нафардан ортиқ ўқувчилар жалб этилди.

Мусобақа ғолибларига Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик“ жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан спорт анжомлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Эътиборлиси, мазкур тадбирларни ўтказиш жараёнида ўқувчилар ўртасида дўстона алоқалар, бир жамоа бўлиб ҳаракат қилиш ва ғалабага бўлган ишонч туйғулари шакллантирилди. Шу билан бирга тадбирлар давомида ўғил-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши, уларда спортга бўлган ҳавас, интилиш ҳамда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини оширишга, қолаверса, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кучайтиришга эришилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.