ХТВ мактабларда зўравонликни олдини олиш мақсадида лойиҳалар амалга оширмоқда

2019.02.24 | Янгиликлар

2019 йилдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида зўравонликни олдини олиш мақсадида лойиҳаларни амалга оширишни бошлади.

Жумладан, “Мактабларда зўравонликни олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси” лойиҳаси ўтказилиши режага киритилди.

Мазкур беш ойлик лойиҳани амалга оширишда АҚШлик профессор Лори Вульф иштирок этади. Профессор АҚШда ижобий психология соҳаси мутахассиси, бир қатор илмий нашрлар ва профессионал тақдимотлар муаллифи. Вульф хоним болалар ва ўқитувчилар ўртасида стрессни бошқариш, шунингдек, болаларда стресс ҳолатини аниқлашга ихтисослашган эксперт. Лори Вульф АҚШнинг турли таълим муассасаларида фаолият юритган.

Лойиҳа мактабларда ўқувчиларнинг эмоционал ҳолатини аниқлаш ва ижобий психология методини ўқитиш орқали буллингни олдини олиш ва унга қаршиликни оширишга қаратилган.

2019 йилнинг июль ойига қадар позитив психология методи Тошкент шаҳридаги тўртта мактабда ҳамда Нукус, Бухоро, Самарқанд ва Намангандаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида синовдан ўтказилади.

Асосий эътибор юртимиздаги мактабларда руҳий тушкунликка тушган болаларни аниқлаш, шунингдек, ўқитувчи ва психологлар учун ташкил этилган тренинг ва машғулотлар орқали стрессни енгиб ўтишига кўмак беришга қаратилади. Шу билан бирга, лойиҳа ўқитувчиларга ҳам стресс ва ишдан “совиш” ҳолатларини олдини олишда ёрдам беради.

Мазкур лойиҳа доирасида иштирокчилар имтиҳон пайтида ва ҳаётларида стрессни енгиб ўтишга қаратилган тренинг, семинар ва турли машғулотларда иштирок этадилар.

Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса ижобий психология методи Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг ўқитувчилар ва психологларини ўқитиш дастурларига жорий этиш режалаштирилган.

Январь ойида Вазирлик ЮНЕСКО билан ҳамкорликда умумий ўрта мактабларда зўравонликни олдини олиш лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилади ва зўравонликни олдини олишга бағишланган ўқув материлларини Ўзбекистон шароитига ва қонунчилигига мослаштирилади. Лойиҳада европалик мутахассислар иштирок этиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, ХТВ @xtvabbot ботини ишга туширган бўлиб, бот ёрдамида зўравонлик ва агрессияга оид ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар саволларига жавоб берилмоқда.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.