Президент қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган республика семинари ўтказилди

2019.02.22 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 22 февралида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйида Президент Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​​”ги қарори ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда юртимиздаги барча Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари директорлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари Васийлик ва ҳомийлик органлари масъуллари иштирок этди.

Семинарнинг очилиш қисмида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев юртбошимизнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан амалга ошириладиган вазифалар хусусида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга Оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ЮНИСЕФнинг халқаро консультанти, Ўзбекистон Республикаси Молия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси каби қатор ташкилот мутасаддилари томонидан Меҳрибонлик уйлари раҳбариятига, тарбиячилар ҳамда Васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига бериладиган имтиёзлар ҳақида, қолаверса етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси, Васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларининг вазифалари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликдаги ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Бешта секцияда давом этган семинарда 2019-2023 йилларда Меҳрибонлик уйларини ноинституционаллаштириш, “Мурувват” уйлари ва болалар уйлари ходимлари учун одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш, муассасаларга ажратиладиган ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш, мазкур тизимни янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган қатор вазифалар белгилаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 36

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.