Таълим муассасаларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

2019.02.20 | Янгиликлар

Мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёевнинг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, юртимиздаги таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш масаласига ҳам давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 19 февралида Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтига умумий муҳокама учун қўйилди.

Мазкур қарор лойиҳасида 2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш каби асосий масалалар қайд этилган. Шунингдек, қарор лойиҳасига таълим муассасалари қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом илова қилинган.

Қарор лойиҳасига асосан, дастур доирасида халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим таъминот” давлат унитар корхонаси ва “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб белгиланган.

Лойиҳага кўра, дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштириш, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш белгиланган. Дастур бажарилишини мувофиқлаштирувчи комиссия белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштиришни, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширади.

Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Давлат бюджети маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Халқ таълими вазирлиги мазкур қарор лойиҳасини янада такомиллаштириш учун барчани муҳокамаларда фаол иштирок этишини сўрайди. Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.