Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

2019.02.20 | Янгиликлар

Ҳукумат қарори билан Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ, бир қатор қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, оромгоҳлар, таҳририятлар, “Меҳрибонлик” уйлари вазирлик таркибига кириши белгиланди.
 
Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ўқувчиларнинг маънавий ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш вазирликнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
 
Низом билан вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
 
Вазирликка Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
 
Вазирнинг беш нафар ўринбосари, жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш бевосита Вазир томонидан давлат ҳокимияти органлари розилигисиз амалга оширилади.
 
Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
 
Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.