Халқ таълими вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғибот бўйича тадбир ташкил этилди

2019.02.15 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида​ жорий йилнинг 14 февраль куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Адлия вазирлиги, Тошкент Юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи иштирокида соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонунлар моҳияти, уларнинг ислоҳотлар амалга оширилишидаги роли ва таълим соҳасида фаолият юритаётган педагог ва ходимлар учун яратиб берган имтиёзларини тушунтириш борасида тадбир ташкил этилди. Йиғилишда вазирликнинг марказий аппарати раҳбар ходимлари ва мутахассислари, вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар ходимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этди.

Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров ўқув-тарбия жараёнига бошқарувнинг янги механизмларини ва сифат стандартларини жорий этиш, жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, умумтаълим муассасаларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш орқали халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Адлия вазирлиги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича маълумот беришди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. Шу билан бирга келгусида тизимда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.