Халқ таълими вазирлиги EPAM INSIDER анжуманини қўллаб-қувватлади

2019.02.15 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 23 февралида Тошкент шаҳрида илк бора ўтказиладиган EPAM INSIDER анжуманини қўллаб-қувватлади. Мазкур лойиҳа келгусида юртимиз ёшлари учун ахборот технологиялари соҳасида иш топиш имконини беради.

EPAM Systems Inc. 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда дастурий таъминот ва рақамли платформалар ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги етакчи провайдерлар сирасига киради. EPAM ўз мижозлари билан мураккаб бизнес муаммоларини ҳақиқий бизнесга айлантириш ҳамда замонавий ечимларни яратиш учун яқиндан ҳамкорлик қилади.

EPAM INSIDER иштирокчиларга EPAM билан яқиндан танишиш имкониятини беради. Анжуманнинг асосий мақсади Тошкентда АКТ мутахассислари билан мулоқот қилиш, тажриба алмашиш, бизнесдаги амалий иш ва кўникмаларни бўлишиш учун имкон берувчи платформа яратишдир. Шунингдек, мазкур анжуман ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ бўлган ёки фаолиятини бошлашни режалаштираётган ҳамда глобал тенденциялар ҳақида кўпроқ билишни истовчи, мутахассислар ва ҳамкасблар билан мулоқот қилиш имкониятларини беради. Бундан ташқари, EPAM Systems Inc. вакиллари томонидан соҳадаги Delivery ҳамда Project Management, Digital Practice, People Management каби замонавий технологиялар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Анжуман доирасида нафақат техник маърузалар, балки EPAM экспертлари қандай лойиҳалар билан иш олиб бораётгани, халқаро АКТ компаниясида қандай ўсиши ҳақида айтиб ўтилади ва иштирокчиларни қизиқтираётган саволларига жавоблар берилади. Иштирокчилар EPAM INSIDER маърузаларидан ташқари I Can Code дастурлаш бўйича мусобақада ҳам иштирок этадилар.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур анжуман ҳақида шундай дейди: “EPAM Systems Inc. ахборот технологиялари соҳасида дунёдаги энг катта аутсорсинг компанияларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам EPAM INSIDER биринчи анжуманини қўллаб-қувватлаймиз. Боиси ушбу анжуман мактаб битирувчиларини ахборот технологиялари соҳасидаги касбларда ишлаш учун керакли билимлар билан тайёрлашга қаратилган IT-nation лойиҳаси мақсадлари билан ҳамоҳангдир. Бундай тадбирлар олдимизга қўйилган мақсадларни амалга оширишга ёрдам беради, яъни битирувчиларимиз келгусида муносиб иш топишга муваффақ бўлишади”.

Мазкур лойиҳада иштирок этиш бепул бўлиб, қуйидаги манзил орқали рўйхатдан ўтилади - https://events.epam.com/events/insider-uz.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.