Хорижий инвесторлар Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар билан танишди

2019.02.08 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Инвестиция компаниялари ва халқаро молия институтларининг делегацияси ташриф буюрди.

Мазкур делегация таркибига Ислом тараққиёт банки, Sturgeon Capital, Khodro45, City of London Investment Management Company, Powerhut, Dentos Law Group, AKB Invest, Credit Suisse, LCP Livingstone Capital Partners, Orient Capital Management каби ташкилот раҳбарлари ҳамда вакиллари киритилган.


Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов меҳмонлар билан учрашув чоғида юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Маълумки, Ўзбекистонда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди. Айни пайтда мамлакатимизда барча давлат органлари инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда сармоядорлар учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Учрашувда ҳукумат томонидан мавжуд муаммоларни ҳал этишда инвесторларга ёрдам берилиши айтиб ўтилди.


Шу билан бирга, меҳмонларга таълимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шерзод Шерматов Ўзбекистон таълим соҳасига, жумладан мактаб таълимига сармоя жалб этишга манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги бўйича бир нечта вариантларни таклиф этилиши мумкинлиги маълум қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда асосий эътибор таълимни ривожлантиришга, жумладан, мактаб таълимига сармоя жалб этишдан, чет тилларни ва ахборот технологияларини ўқитишни такомиллаштиришга қаратилаётгани таъкидлади.
Йиғилиш давомида хорижий компаниялар ва молия институтларининг вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 31

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.