Аҳил оила ­­- бахтли мактаб

2019.01.29 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 29 январь куни “GrandMirHotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда оилада яшаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган янги “Аҳил оила ­­- Бахтли мактаб” дастури бўйича ўқув-тренинг ташкил этилди.

Унда UNODC вакили доктор Вадих Маалуф ва Буюк Британиянинг Манчестер университети фан доктори Аала Эл-Хан таклиф этилди ва улар томонидан дарслар ташкил этилади. Тренинг давомида Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган мактаб психологлари, ёшлар етакчилари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва педагоглар (жами 25 нафар мутахассислар) ўқитилди. Кейинчалик бу тренинг дастури Тошкент шаҳрининг 2 та таянч мактабида синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, “Мустаҳкам оила” дастури Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган “Бахтли мактаб” номли янги миллий лойиҳанинг оилада яшаш кўникмаларини ривожлантирувчи муҳим компонентларидан бири ҳисобланади.

“Аҳил оила ­­- Бахтли мактаб” дастури универсал дастур бўлиб, 8-15 ёшдаги фарзандлари бор оилаларга мўлжалланган. Дастурнинг мақсади ­– ота-оналарда фарзанд тарбияси бўйича кўникма ҳосил қилиш ва ривожлантириш, болаларнинг психик саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда оилаларнинг фаровонлигини яхшилашга қаратилган. Кенг омма учун мўлжалланган мазкур дастур Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини бошқармаси томонидан яратилган. Шунингдек, чекка ҳудудлардаги узоқ қишлоқ жойлардаги ўқувчилар ва уларнинг оилалари билан ўтказиш учун жуда қулай. Дастур Халқ таълими вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта-махсус вазирликлари ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассисларини жалб этилган ҳолда миллий-маданий жиҳатдан мослаштирилиб тайёрланган.

Дастурнинг асосий йўналишлари - болалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида хавфсиз, барқарор ҳамда ғамхўрликка асосланган муносабатларни шакллантиришдан иборат. Шу билан бир қаторда болаларда салбий ижтимоий-тиббий омиллар - зўравонлик,жиноятчилик, ўқув мотивациясининг пасайиши каби ҳолатларнинг пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилган. Бундан ташқари, дастур болаларнинг психик ва жисмоний соғлиғини мустаҳкамлашга ёрдам беради ҳамда психоактив моддаларни бирламчи профилактикаси бўлиб хизмат қилади.

Мазкур тренинг жорий йилнинг 30 январига қадар давом этади.

“Аҳил оила ­­- Бахтли мактаб” дастурининг йўлга қўйилиши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигининг навбатдаги босқичидир. Бу ҳамкорлик 5 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Ҳамкорлик доирасида оилада яшаш кўникмаларини ривожлантирувчи 2 та дастур тажриба-синовдан ўтказилган ва амалга оширилган. Ҳар иккала дастур ўзининг самарадорлигини исботлади. Булар­-5-10 ёшли болалар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган “Оила ва мактаб – биргаликда” номли ҳамда10-14 ёшли болалар ва уларнинг ота-оналари учун “Мустаҳкам оила” дастурларидир. Мазкур дастурлар 2013 йилдан буён юртимизнинг барча мактабларида амалга оширилган бўлиб, уларда 5000 дан ортиқ оилалар ва 900 га яқин мутахассислар иштирок этган.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 37

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.