Умумхалқ хайрия ҳашарида барчамиз ўз ҳиссамизни қўшайлик!

2019.01.26 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 январдаги фармойишига асосан жорий йилнинг 26 январь куни  умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган бўлиб, республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Халқ таълими вазирлиги ва тизимидаги таълим муассасаларида ҳам умумхалқ экологик хайрия ҳашари вазирлик ходимлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида уюшқоқлик билан ўтмоқда.
 
Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анъаналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат. 
 
Шу нуқтаи назардан Халқ таълими вазирлигида ҳам умумхалқ экологик хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, вазирлик раҳбарияти бошчилигида вазирлик ходимлари Халқ таълими вазирлиги биноси атрофини ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшишди. Вазирлик ходимлари томонидан ариқлар, кўча ва йўлаклар тозаланиб, дарахтларга шакл берилди.
Мазкур хайрия ҳашари Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ барча ҳудудлардаги таълим муассасаларида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
 
Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.