Кузатув кенгашлари низоми тасдиқланди

2019.01.14 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-мҳ-сонли буйруғи тасдиқланди (Адлия вазирлиги томонидан 3118-рақам билан рўйхатга олинган). Низомда умумий ўрта таълим муассасасининг Кузатув кенгаши фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари ҳамда ваколатлари белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, умумий ўрта таълим мактабларида кузатув кенгашларини тузишдан асосий мақсад, таълим жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик таъсирини кучайтириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари, шу билан бирга уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, мактабларга муносиб раҳбарни сайлаш, муассасани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда вақти-вақти билан муассаса раҳбариятининг маблағлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан ҳисоботларини тинглаш ҳам Кузатув кенгашининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

Кенгаш аъзолари сони чекланмагани ҳолда, етти кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Кенгаш таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари орасидан камида икки нафар, собиқ битирувчилар орасидан икки нафар ва нафақадаги собиқ педагоглар ҳамда ҳомийлар орасидан икки нафар аъзо киритилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.